Wednesday 1 April 2015

МЕНИНГ МИЛЛАТИМ...


Миллийлик нима дегани?
Миллийлик атлас кўйлак кийиб юришми? Бошга дўппини қўндириб олишми ёки? Ёки ёлғондан ўзинг тушунмайдиган лапарларни куйлаш миллийликми? Ёки уйнинг тўрига танбурми, рубобми, осиб қўйсанг, шу миллийликми?
Миллийлик дегани бирор миллатга, масалан, ўзбек миллатига тегишли бўлиш деганидир. У дегани ўзбек миллатига хос бўлган жамики эзгу хислатларни ўзингида акс эттиришдир. Масалан, одоб-ахлоқ, қатъият, ҳақгўйлик, ҳаё, ғайрат ва шижоат, очиқкўнгиллилик, самимий меҳмондўстлик, болажонлик, теран фаҳму фаросат, мустаҳкам эътиқод, кучли садоқат, донишманд ақл, руҳоний куч-қувват, она тилни асраб-авайлаш, илмни юқори кўтариш – ана шу хислатлар қалбингда чуқур ўрин олган бўлса, демак, Сен Миллат вакилисан. Шу Миллатга хосман десанг бўлади. Энди Сен дўппини ҳам ўзинг истаб киясан, атласни ҳам ўзинг хоҳлаб танлайсан.
Агар қалби ўзбек бўлмаса, тўн устидан қийиқ боғлаб, дўппи кийган ҳар ким ҳам Ўзбек бўлиб қолмайди.

Ўзбеклигимизни, мусулмонлигимизни чин дилдан ҳис этишимиз керак. Шунда немислар ундай, японлар бундай, ўрислар шундай, карислар кундай дейишдан қутуламиз.

АКРОМ МАЛИК

No comments:

Post a Comment